Севара ва Ирода – нуфузли танлов ғолиби

  • 16:12
  • 02,12-2019
  • 54
  • Улашинг

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиззах академик лицейининг икки нафар ўқувчиси «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» танловининг республика босқичи ғолибига айланди.

«Ўзбекистонлик эканлигимдан фахрланаман», «Ватанга хизмат қилиш — буюк мақсадим», «Она Ватанимнинг буюк фарзандлари» шиорлари остида уюштирилган ушбу танловда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан иқтидорли ёшлар ижодий ишлари ва ижтимоий видеороликлари билан қатнашди.

Интеллектуал беллашувда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиззах академик лицейи ўқувчиси Севара Баҳодирова Амир Темурнинг сиёсий фаолияти, Алишер Навоий, Абдулла Қодирий ҳамда Ҳамид Олимжон ижодига оид илмий мақолалари билан иштирок этиб, I даражали диплом соҳиби бўлди. Худди шундай, мазкур лицейнинг яна бир ўқувчиси Ирода Ҳасанова Жиззах вилояти тарихи, табиати, ўзига хосликлари ва бугунини акс эттирувчи ижтимоий видеоролиги учун I даражали диплом билан тақдирланди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ.

«Роstdа.uz».