Тадбирлар кўнгилдагидек ўтиши таъминланади

  • 14:12
  • 02,12-2019
  • 65
  • Улашинг

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида шаҳар Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари иштирокида хизмат олди йўриқномаси ўтказилди. Ушбу йўриқномада ИИВ Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти иштирок этиб, ходимларга жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш, қонунийликка риоя этиш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш,  шунингдек, юртимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ҳамда яқинлашиб келаётган Янги йил байрамини уюшқоқлик билан ўтказишда фуқаролар хавфсизлиги таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар беришди.

     Жавлон РАХИМОВ,

               подполковник.