Тошкент–2019: МДҲга аъзо давлатлар пойтахтлари ички ишлар/полиция идоралари раҳбарларининг биринчи йиғилиши

  • 20:11
  • 30,11-2019
  • 111
  • Улашинг

Жорий йил 28 ноябрь куни Арманистон Республикаси Полицияси, Туркманистон, Россия Федерация­си, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Тожикис­тон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари пойтахт­лари ички ишлар/полиция идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ Уюшган жиноятчиликка қарши курашишни мувофиқлаштириш бюроси (УЖҚКМБ) вакиллари мамлакатимизга ташриф буюрди.

МДҲга аъзо давлатлар пойтахтлари ички иш­лар/полиция идоралари раҳбарлари йиғилишини ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари кенгашидаги раислиги доирасида Ўзбекистон Рес­публикаси ИИВ томонидан илгари сурилди. МДҲ УЖҚКМБ мазкур ташаб­бусни маъқуллади ва қўллаб-қувватлади.

Ташаббусдан кўзланган мақсад Тошкент шаҳар ИИББ ва МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар органларининг пойтахт полиция­лари, ички ишлар идоралари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси ва террористик фаолиятга қарши курашиш, сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тажриба алмашувини кенгайтиришдан иборат.