Қозоғистон Республикаси ҳудудида «нелегал» номли тезкор-профилактик тадбир ўтказилди

  • 20:11
  • 30,11-2019
  • 58
  • Улашинг

Жорий йилнинг 18–22 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қозоғистон Респуб­ликаси Ички ишлар вазирлик­лари ўртасидаги келишувларга асосан, ҳамкорлик доирасида Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон, Олма-ота ва Чимкент шаҳарларида «Нелегал» номли тезкор-профилактик тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекис­тон Республикаси ИИВ Т ва ЭҚКББ Одам савдоси ва ноқонуний миграция­га қарши курашиш бош­қармаси, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ходимлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Қозоғистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси элчихонасининг консуллик вакиллари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад миграция соҳасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш, ўзаро тажриба алмашиш, чет элга ишлаш учун чиқиб кетиб, қийин аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини аниқлаш, уларни яшаш манзилларига қайтаришда амалий ёрдам кўрсатиш, жиноят содир этиб, қидирувда бўлган шахсларни ушлаш ҳамда республикамиз фуқароларига ноқонуний миграция ва унинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар беришдан иборат.

Ўзбекистон делегацияси Нур-Султон, Олма-ота ва Чимкент шаҳарларидаги полиция департаментлари ҳамда миг­рация хизматларини кўрсатиш марказларига ташриф буюриб, миграция соҳасида амалга оширилаётган ишлар бўйича ўзаро тажриба алмашилди.

Қўшни мамлакатнинг учта шаҳрида ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этиб, халқаро қидирувда бўлган уч нафар шахснинг яшириниб юрган манзиллари аниқланиб, улар қўлга олинди.

Миграция қонунчилигини бузган олти нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси жиноий жазога тортилган бўлиб, чет эл фуқаролари ишчи кучидан фойдаланиш қоидаларини бузган Қозоғис­тон Респуб­ликасининг 56 нафар фуқароси (иш берувчилар)га нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Шунингдек, Қозоғистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузгани учун 186 нафар фуқаромизга мажбурий тартибда давлатдан чиқиб кетиш бўйича суд томонидан ажрим чиқарилди, 427 нафар шахснинг Қозоғис­тон Республикасида бўлиш муддати қисқартирилди.

Тадбирлар давомида 2088 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан Қозоғистонда бўлиш тартиб-қои­даларини бузмаслик ва мамлакат қонунчилигига амал қилиш юзасидан алоҳида профилактик суҳбатлар ўтказилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси томонидан Нур-Султон, Олма-ота ва Чимкент шаҳарларида жойлашган хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказларида сақланаётган шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 218 нафар юртдошимиз билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, улар орасидан ёрдамга муҳтож бўлганларга ватанга қайтариш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Энг асосийси, тадбирлар давомида Қозоғистон Республикаси ИИВ билан икки давлат ўртасидаги реадмиссия ҳақидаги келишувга асосан, хорижий фуқароларни вақтинча ушлаб туриш марказларида сақланаётган ва мажбурий меҳнат эксплуатациясига тушиб қолган, турли сабабларга кўра ватанга қайтиб кела олмаётган 83 нафар фуқаромизга нисбатан ҳеч қандай қонуний чора кўрилмасдан Қозоғистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборишга келишилди.

Шу билан бирга, Чимкент шаҳри ва Туркистон вилоятининг «Самал» ва «Сариагаш» халқаро автовокзалларида Россия Федерациясига чиқиб кетадиган автотрассаларда турли хил нохуш ҳолатлар (об-ҳаво шароити ёмонлашганлиги сабабли) рўй беришининг олдини олиш мақсадида автобус ҳайдовчилари ва йўловчилар ўртасида профилактик-огоҳлантирув ишлари ўтказилди.

Ҳозирги кунда Қозоғистон Респуб­ликаси ҳудудида икки давлат Ички ишлар вазирликлари ва «Сана-Сезим» жамоатчилик фонди иштирокида ўтказилган тадбирлар натижасида қийин аҳволга тушиб қолган, 10–15 йил давомида ватанга қайтиб келолмаётган 23 нафар ҳамюртимизга Қозоғистондаги Ўзбекистон Респуб­ликаси элчихонаси орқали консуллик тўловлардан озод этилган ҳолда, «Ватанга қайтиш гувоҳномалари» расмийлаштириб берилди. Шундан сўнг уларга Ташқи меҳнат миграция­си агентлиги кўмагида авиачипта олиб берилиб, «Олма-ота–Тошкент» авиарейси билан юртимизга олиб келинди. Ушбу фуқароларга Ўзбе­кистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги биносида тиббий хизмат, психологик ва юридик ёрдам кўрсатилиб, яшаш манзилларига етиб олишлари учун энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида пул маблағи ажратилди.

 

ИИВ Ахборот хизмати.