Институт курсантлари – «заковат» ғолиби

  • 09:12
  • 02,12-2019
  • 43
  • Улашинг

Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтида таҳсил олаётган ёшлар нафақат ҳарбий фанлар ва спорт, балки ҳар соҳада мукаммал билим олиши учун барча шароитлар яратиб берилган. Бунинг самарасини институт курсантларининг республика миқёсида ташкил этиб келинаётган турли тадбирлардаги муваффақиятли иштироки мисолида ҳам кўриш мумкин.

Яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси билан «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди. Унда Миллий гвардия, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг Тошкент вилоятида жойлашган барча ҳарбий қисм ва муассасаларининг ёшлар жамоалари иштирок этди.

Ғоят қизғин руҳда ўтган беллашувда миллий гвардия ҳарбий-техник институти курсантларининг «ўзбегим ўғлонлари» жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.