Халқаро тажриба асосида

  • 09:12
  • 02,12-2019
  • 41
  • Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси юртимиз тинчлиги, фуқароларимиз осойишталигини таъминлаш, террорчилик таҳдидларининг олдини олиш борасида ҳамкорликда ўқув машғулотлари ва тренинглар ўтказиб келмоқда. Республикамиздаги ҳамкор вазирлик ҳамда ташкилотлар билан биргаликда ўтказилаётган ўқув машғулотлари ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жанговар шайлигини мустаҳкамлаш, касбий маҳоратини янада такомиллаштиришда ўз самарасини бермоқда.

Яқинда Миллий гвардия ташаббуси билан Наманган вилоятининг Косонсой туманида жойлашган асфальт заводига қарашли бинода «Кўп қаватли бинода гаровга олинганларни ушлаб турган қуролланган террорчиларни зарарсизлантириш ва яксон қилиш» бўйича Давлат хавфсизлик хизмати бўлинмаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Ички ишлар бош­қармаси бўлинмаларининг биргаликдаги ҳаракати бўйича махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулотларда илғор халқаро тажрибаларни амалиётга қўллашга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Нафосат ЗАФАРОВА,

Миллий гвардия матбуот хизмати етакчи мутахассиси.