Мутахассисларга сертификатлар топширилди

  • 10:11
  • 20,11-2019
  • 1526
  • Улашинг

ИИВ Академиясида жорий йилнинг октябрь–ноябрь ойларида Хитойнинг «Hytera Communications Corporation Limited» компанияси билан ҳамкорликда ўқув курслари ташкил этилди.

Машғулотларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан йўл-патруль хизматининг бир гуруҳ ходимлари ҳамда ахборот-коммуникация соҳаси мутахассислари иштирок этди. Унда мобил видеокамераларнинг тузилиши ва афзалликлари, уларни қўллаш тартиби, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш жараёнида юзага келадиган турли ҳолатларнинг олдини олишда кузатув қурилмаларидан самарали фойдаланиш бўйича назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди.

Шунингдек, мобил видеокамералардан рақамли далилларни йиғиш ва сақлашнинг «Integrated Device System» дастури, рақамли далилларни марказлаштирилган ва тизимлаштирилган ҳолда сақлаш, бошқариш, улар устида ишлашнинг «Digital Evidence Management» дастури, мобил видеокамераларни онлайн ҳамда узоқ масофадан туриб бошқариш, хизмат ўтаётган вақтда видео ҳамда аудио материалларни қабул қилиш, ходимнинг хизмат вақтидаги жойлашувини кузатиш ва бошқа диспетчерлик вазифаларини амалга оширишнинг «Smart EYE» дастурий комп­лекслари батафсил тушунтириб ўтилди.

Ўқув курси якунида пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари ИИОФМБда амалий машғулотлар ташкил этилиб, ходимларга махсус сертификатлар топширилди.

Жамшид ХОЛОВ,

катта лейтенант.