Интизом бор жойда натижа юқори бўлади

  • 18:11
  • 08,11-2019
  • 150
  • Улашинг

Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати бригадаси шахсий таркиби иштирокида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда бош бошқарманинг ППХ ва ЖТСБ бошлиғи, полковник М. Алиқориев, пойтахт ИИББ бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник М. Каримов, ИИББ кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник О. Отабоев ва бошқалар иштирок этди.

Тадбирда шахсий таркиб томонидан йўл-транспорт ҳодисалари содир этилаётгани, ижтимоий тармоқларда ходимлар билан боғлиқ турли салбий ҳолатлар тарқалаётгани, хизмат жойларини рухсатсиз тарк этиш ҳолатлари кузатилаётгани айтиб ўтилди. Шунингдек, хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонун бузилишининг олдини олиш чоралари хусусида маърузалар қилинди. Бригада шахсий таркиби билан ўтказилган тарбиявий ишлар, ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар ва эришилаётган ютуқлар бўйича маълумотлар келтирилди.

Шу билан бирга, сайлов жараёнларида жамоат тартибини сақлаш, мазкур муҳим сиёсий тадбирнинг кўнгилли ўтишида ички ишлар органлари, хусусан, патруль-пост хизмати ходимларининг вазифалари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Тадбир давомида ходимларнинг хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш, жамоат жойларида содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ўз мухбиримиз.

Содиқ ҲАКИМОВ олган суратлар.