Тил билган – эл билади

  • 16:11
  • 08,11-2019
  • 131
  • Улашинг

Доно халқимиз: «Тил билган – эл билади» деб бежиз айтмаган. Рус тили бой  ва БМТнинг расмий тилларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиззах академик лицейида тажрибали, ўз ишининг устаси бўлган ўқитувчилар рус тилидан ўқувчи ёшларга сабоқ бериб келмоқда. Дарслар эркин мавзулар бўйича оғзаки суҳбатлар, савол-жавоблар тарзида олиб борилади. Масалан, «Халқ оғзаки ижоди» мавзуида ўқувчилар рус халқ эртакларидан, достонларидан, мақолларидан ва топишмоқларидан ёддан намуналар айтади ва ўзи севган эртакларни ҳикоя қилади. Бу машғулотлар орқали боланинг сўз бойлиги ортади ҳамда нутқи равонлашади.  

Ўқув машғулотларидан сўнг бошқа фанлар сингари рус тили фанидан ҳам тўгарак ташил этилган. Бу эса болалар билан яна алоҳида, қунт билан ишлаш имконини беради. Унда ўқувчилар рус тилини ўрганишлари учун етарлича дидактик ва тарқатма материаллар ҳамда оғзаки нутқи яхши ва равон бўлиши учун турли инновацион усулларни қўллаб келишмоқда.     

Дунёнинг энг бой тилларидан бири бўлган бу тилни ўрганиш фойдадан холи бўлмайди, албатта.

   Зилола РАҲМАТОВА,

ИИВ Жиззах академик лицейи ўқитувчиси.