Инсон мияси ҳақида нималарни биласиз?

  • 12:11
  • 08,11-2019
  • 198
  • Улашинг

Дунёдаги машҳур тиббиёт олимлари кўп йиллик илмий тадқиқотлар натижасида инсоннинг муҳим аъзоси бўлган мия ҳақида қуйидаги қизиқарли маълумотларни аниқлашди:

* Ҳар сафар бирор нимани эслаб қолганингизда, мияда янги нейрон алоқалари шаклланади. 

* Киши уйғонгач, унинг мияси унча катта бўлмаган лампочка ишлаши учун етарли бўлган энергияни ишлаб чиқаради.

* Инсон мияси 50 ёшгача шаклланади.

* Алкогол туфайли мия вақтинчалик эслаб қолиш қобилиятини йўқотади.

* Инсон туғилганда асаб ҳужайралари улғайган даврига нисбатан анча кўп бўлади.

* Бош миянинг фақатгина ўнг ёки чап тараф палласи ишлаши ҳақидаги гапларнинг барчаси уйдирма. Аслида, улар ўзаро маълумот алмашган ҳолда ишлайди.

* Оиладаги шафқатсизлик боланинг миясига қаттиқ салбий таъсир қилади.

* Шоколад ҳиди тета-ритмни ишлаб чиқаришни фаоллаштиради, бу эса инсонни тинчлантириб, бўшаштиради.

* Уяли телефонда узоқ вақт суҳбатлашиш бош мияда ўсимта пайдо бўлиш хавфини юзага келтиради.

* Ёш болалар мияси организмдаги глюкозанинг 50 фоизини сарфлайди, шу боис уларга кўп уйқу зарур.

* Кутилмаган янгилик орқали миянинг тузилиши ўзгаради.

* Меъёрдан кам ухлаш мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.

* Инсон мияси 100 миллиард нейронлардан ва триллион ҳужайралардан ташкил топган.

* Унутиш – мия учун фойдали.

Интернет маълумотлари асосида тайёрланди.