Сайловга оид маълумотлар берилди

  • 10:11
  • 08,11-2019
  • 191
  • Улашинг

Жорий йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади. Бу жараёнда сайлов қонунчилиги, уни ўтказиш тартиби, принциплари ва механизмини билиш ҳар бир фуқаро учун фойдадан холи бўлмайди.

Ички ишлар органлари ходимлари учун эса бу янада зарур. Шунга мувофиқ, вилоят ИИБда ўтказилган Маънавият ва маърифат дарсида вилоят Касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Муҳаммадқосим Олимов сайлов қонунчилиги бўйича маъруза қилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг буйруқларига асосан бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда топширилди.

Қувват ЯРАШОВ,

майор.

Бухоро вилояти.

                                                                          Суратда: тадбирдан лавҳа.