Тўғондан қирғизистон фуқаросининг мурдаси топилди

  • 09:10
  • 30,10-2019
  • 400
  • Улашинг

Жорий йилнинг 28 октябрь куни соат 07:30ларда Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани «Байналминал» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи «Жанубий Фарғона» каналининг 1-сонли ГЭС тўғонидан эркак кишининг мурдаси топилди. Маълум бўлишича, ташқи кўринишидан жароҳатсиз бўлган мурда Қирғизистон Республикаси фуқароси Азамат Сатибалдиевники экан.

Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, фуқаро «юқори нафас йўлларининг суюқлик билан беркилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия»дан ўлган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.