Ўқувчи ёшлар ўртасида

  • 10:10
  • 14,10-2019
  • 158
  • Улашинг

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари томонидан жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш билан бирга, жойларда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кўп­лаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Нукус шаҳридаги 25-умумтаълим мактабида ўқувчи ёшларнинг Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган Миллий гвардия бўлинмаси ҳарбий хизматчилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчиларига «Миллий гвардия – миллат манфаатлари ҳимоясида» ҳужжатли фильми ва ҳарбий қисм бадиий ҳаваскорлик жамоаси томонидан турли саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Худди шундай тадбир Хўжайли туманидаги 15-мактабда ҳам ташкил этилди. Тадбир давомида намойиш этилган ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси ва қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишларни кузатган ўқувчилар ҳайратларини яшира олмадилар.

 Нафосат ЗАФАРОВА,
Миллий гвардия матбуот хизмати етакчи мутахассиси.