Ишонмагин дўстингга...

  • 09:10
  • 11,10-2019
  • 192
  • Улашинг

Ҳаётда ҳамма нарсанинг ҳисоб-китоби бор. Масалан, кимгадир яхшилик қилган киши раҳмат эшитади ва бундан кайфияти кўтарилади. Аксинча, қинғир иш ёки бирор жиноят содир этган шахс ҳаловатини йўқотади. Натижада жиноий жавобгарликка тортилиши муқаррар. Ўғирликларнинг аксарияти яқиндан билган танишлари томонидан содир этилиши эса барчамизни янада ҳушёрликка ундайди.

Шу йилнинг 21 сентябрь куни пойтахтимизнинг Яккасарой туманида номаълум шахслар Муқимий кўчаси 1-«А» уйда жойлашган «Поднебесная» ресторанига калит танлаш йўли билан кириб, омборхонадаги сейфдан ресторан иш бошқарувчиси У.Л.га тегишли 25 миллион сўмни ўғирлаб кетди.

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида мазкур жиноятни ушбу рестораннинг собиқ ишчиси, Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи У. А. ва унинг маҳалладоши В.О. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.

Ҳозир тергов ҳаракатлари давом этмоқда.