Меҳмонлар хавфсизлиги таъминланди

  • 09:10
  • 09,10-2019
  • 123
  • Улашинг

Термиз шаҳридаги «Алпомиш» стадионида кураш бўйича Президентимиз соврини учун ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган XIV халқаро турнир бўлиб ўтди. Мазкур кураш байрамига жами 46 та давлатдан 208 нафар чет эллик спортчи ва ҳакамлар ташриф буюрди.

Меҳмонлар хавфсизлигини таъминлашга Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул этиб бириктирилди. Бошқарма ходимлари томонидан тадбир давомида жамоат тартибини сақлаш, меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш ишлари намунали ташкиллаштирилди.

Меҳмонларнинг ҳеч бир ноқулайликка учрамаслиги, юзага келган саволига жавоб топиши, улар билан боғлиқ бирор-бир ҳуқуқбузарлик ҳолати юз бермаслигида сайёҳлар кўп борадиган объектларда бошқарма томонидан жойлаштирилган 4 та «Тourist police» кўчма маълумотлар марказининг аҳамияти катта бўлди.

Меҳмонлар мусобақаларда иштирок этиб, турнирнинг завқли онларини томоша қилибгина қолмасдан, вилоятнинг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидаларини ҳам бориб кўришди. Бошқарма ходимлари уларнинг хавфсизлигига ўзларини масъул деб билишди ва фидойилик билан хизмат олиб боришди. Меҳмонларда барча тарихий обидалар, айниқса, ал-Ҳаким ат-Термизий мажмуаси яхши таассурот қолдирди.

 

Фарҳод ТОШБОЕВ,

капитан.

Сурхондарё вилояти.