Етакчи мутахассис ва ўқитувчилар жалб этилди

  • 09:10
  • 09,10-2019
  • 119
  • Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва 2017 йил 30 ноябрдаги «Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш юзасидан эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимлари билимини оширишда инновацион ёндашувлар ва замонавий ўқитиш услубларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларининг ҳодиса жойларини кўздан кечириш ва бошқа тергов ҳаракатларида, тезкор-қидирув тадбирларида қатнашиш йўналишидаги фаолиятида юзага келаётган тизимли камчиликлар, муаммоли вазиятлар ҳамда уларнинг илмий ва амалий ечимлари таҳлили асосида ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан ИИВ Академияси ва Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМ билан ҳамкорликда эксперт-криминалистларнинг билимини ошириш бўйича илғор услубий комплекс ва ўқув дастурлари яратилди.

Ички ишлар вазирининг «Эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимлари билан ўқув машғулотларини ўтказиш тўғрисида»ги фармойишига кўра, Эксперт-криминалистика бош марказининг криминалистик ва махсус экспертиза лабораториялари, ИИВ Академияси криминалистик полигони ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказида 2019 йилнинг 16 сентябридан 28 сентябрига қадар эксперт-криминалистика бўлинмаларининг 20 нафар ходими билан икки ҳафталик ўқув йиғини ташкил этилди.

Ўқув йиғинида машғулотлар ўтиш учун ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказидан подполковник Б. Раҳматов, катта лейтенант Н. Рашидов, ИИВ Академиясидан майор А. Ҳусанов, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМдан подполковник Э. Шестокрилов каби етакчи мутахассис ва ўқитувчилар жалб этилди. Ўқув машғулотлари таълимнинг замонавий шакл ва услубларидан, кўргазмали тақдимотлар, методик қўлланмалардан фойдаланган ҳолда юқори савияда ўтказилди.

Ўқув машғулотлари якуни бўйича қатнашчилардан синовлар олиниб, уларга сертификатлар топширилди.

Ўқув йиғини эксперт-криминалист кадрларнинг малакасини ва имкониятини оширишга самарали таъсир кўрсатиши шубҳасиз.

 

Наил ГАЛИПШИН,

полковник.