Уч саволга уч жавоб

  • 17:10
  • 08,10-2019
  • 86
  • Улашинг
  1. Бу қурилманинг бизга маълум илк лойиҳалари тахминан XV–XVI асрларда ишлаб чиқилган. Лекин биринчи нусхалари XX асрнинг бошида қурилди. 1914 йилда улар Англиядан Россияга катта сув бакларида яширин тарзда олиб ўтилади ва шундан кейин уларнинг ҳозирги номи билан атала бошланди.

Топинг-чи, бу қандай қурилма бўлган?

 

  1. Агар Европага сафар қилсангиз, сафарингиз давомида хавфсизлик нуқтаи назаридан айрим эшикларга кичикроқ ҳарфлар билан «Агар ушбу ёзувни ўқиётган бўлсанг, сени кўрмаяпман» деб ёзиб қўйилганини учратишингиз мумкин.

Сизнингча, юқоридаги огоҳлантириш қаерда ёзилган ва нима учун бундай дейилган?

 

  1. Брунейда бу нарса асосан пластик хомашёдан ясалади. 1917 йилдан 1924 йилгача Хивада ипакдан яратилган нусхалар ҳозирда коллекционерлар тарафидан юқори баҳоланади. Унинг қадимги расмий варианти Хитойда милоддан аввалги 812 йилда яратилган. Энг каттаси эса Венгрияда 1946 йили яратилган бўлиб, адопенгё деб номланган.

Айтинг-чи, гап нима ҳақида кетмоқда?

 

Жавобларингизни 71 231-35-70 телефон рақамига қўнғироқ қилиб билдиришингиз ёки 97 447-78-17 телеграм каналига SMS хабар тарзида юборишингиз мумкин.