Отаси — милтиқ, ўғли...

  • 10:10
  • 08,10-2019
  • 181
  • Улашинг

Авваламбор, бировни ноҳақ ўлдириш ҳам гуноҳ, ҳам жиноят. Кишининг ўз яқинининг қотилига айланишидан эса худонинг ўзи асрасин. Бундай одам умрининг охиригача виждон азобидан қутула олмайди.

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрининг Амир Темур кўчасида яшовчи пенсионер А. К. 6 октябрь куни соат 02.00 ларда уйида маст ўғли билан жанжаллашиб қолди. Охири жаҳл устида ўғлига қарата ўзининг ов қуролидан ўқ узган.

Қорнидан яраланган жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Лекин  кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шу ерда ҳаётдан кўз юмган. Қотил ота қўлга олинган.

Бобомурод ТОШЕВ,

«Postda» мухбири.