Устомонлигини қаранг

  • 10:10
  • 08,10-2019
  • 167
  • Улашинг

Ҳойнаҳой, Сирдарё вилоятининг Ховос тумани Истиқбол кўчасида яшовчи Б. С. заҳри қотилни товуқкатакнинг орқасига яширганида, «Бу ерни текшириш ҳеч кимнинг хаёлига келмайди», деб ўйлаган бўлса керак. Лекин янглишганди. У шохида юрса, изқуварлар баргида юра олади. Туман ИИБ ЖҚБ ходимлари «Қора дори–2019» тадбири давомида Б. С. нинг уйини текширишганда, кўздан пана жойдан 2 килограммдан зиёдроқ гиёҳвандлик моддаси топилди.