Бўлинма бошланғич ташкилоти – танлов ғолиби

  • 19:09
  • 28,09-2019
  • 264
  • Улашинг

Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказиб келинаётган «Хотин-қизлар қўмитасининг энг намунали бошланғич ташкилоти» кўрик-танловида жорий йилда 16 мингдан зиёд бошланғич ташкилотлар иштирок этди.

Тадбирда Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотлари оила, маҳалла, қишлоқ ва овулларда, таълим муассасалари ва ташкилотлар, йирик корхоналарда давлатимизнинг аёлларга оид сиёсатини тарғиб этиш, қўмита фаолияти ва позицияси нуқтаи назаридан халқимизга маълумотлар берилишига алоҳида эътибор қаратилгани муҳим аҳамиятга эга бўлди.

«Энг намунали вазирлик, ташкилот (давлат ва жамоат ташкилотлари) хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти» номинациясида Миллий гвардиянинг Андижон вилоятида жойлашган бўлинмасининг хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ғолиб деб топилди.

– Бўлинмамиз бошланғич ташкилоти томонидан ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиш, уларни мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтказиш, аёлларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда болаларни мактабгача таълим ҳамда таълим муассасаларига жойлаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Ҳарбий хизматчиларга яратиб берилган шароитлар учун Миллий гвардия қўмондонлигига миннатдорлик билдирамиз, – дейди бошланғич ташкилот етакчиси Умида Жалолова.