Ғолиблар муносиб тақдирланди

  • 10:09
  • 23,09-2019
  • 360
  • Улашинг

Миллий гвардиянинг Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи ўқитувчи ва ўқувчилари Россия Федерация­си пойтахти Москва шаҳрида ўтказилган «Спасская башня» халқаро ҳарбий-мусиқий фестивалида муносиб иштирок этганлиги ҳақида хабар бергандик. Халқаро майдонда мамлакатимиз нуфузини оширишга қўшган ҳиссаси ва жонкуярликлари учун фестивалда иштирок этган ёшлар дамли чолғу оркестри Миллий гвардия қўмондонлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Шунингдек, делегация таркибида бўлган ўқитувчи ва ходимларга эсдалик совғалари ҳамда оркестрдаги барча иштирокчи ёшларнинг ота-оналарига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлигининг ташаккурномаси топширилди.