Осойишталик посбонларига хизмат автомашиналари берилди

  • 14:09
  • 20,09-2019
  • 322
  • Улашинг

Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ходимларига янги хизмат автомашиналарини топшириш тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, бошқарма фахрийлар кенгаши, Қарши шаҳар ИИО ФМБ, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

– Ўтган даврда тизимда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Ички ишлар органларининг маъмурий ва ёрдамчи бино ҳамда иншоотлари мукаммал таъмирдан чиқарилди, янгилари қурилиб, фойдаланишга топширилди, – деди вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Фахриддин Раҳматов. – Имтиёзли шартлар асосида турар жойлар, профилактика хизмати ходимлари учун хизмат уйлари қурилди. Шунингдек, имтиёзли кредитлар асосида шахсий автотранспорт воситалари олиш тартиби йўлга қўйилди. Ички ишлар органлари замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан босқичма-босқич таъминланмоқда. Бугунги кунда жойларда ташкил этилган бўлим ва бўлинмалар фуқаролар хавфсизлигини таъминлаб, ички ишлар органлари олдига қўйилган ҳар қандай вазифаларни бажаришга қодир, халқ манфаатларига хизмат қиладиган орган сифатида шаклланди.

Жорий йилнинг август ойида бўлиб ўтган Ички ишлар вазирлиги ҳайъати йиғилиши қарорига асосан, Қашқадарё вилояти ички ишлар органларида янги ташкил этилган ички ишлар бўлимлари учун янги 10 та хизмат автомашинаси ажратилди. Мазкур хизмат автомашиналари Қарши шаҳар ИИОФМБ, Чироқчи тумани ИИОФМБ, Нишон ва Яккабоғ туманлари ИИБ ходимларига тантанали равишда топширилди.

– Янги хизмат автомашиналари тергов-тезкор гуруҳларини зудлик билан воқеа жойига етказиш ва ички ишлар органлари олдига қўйилган бошқа хизмат вазифаларининг ўз вақтида бажарилишида муҳим омил бўлади, – дейди «Дамас» русумли хизмат автомашинасини қабул қилиб олган Яккабоғ тумани ИИБ 19-сонли ИИБ ҲПБ таянч пункти профилактика инспектори, лейтенант Нурислом Самандаров.

Содиқ РАҲИМОВ.

Қашқадарё вилояти.