Опа-ука бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

  • 15:09
  • 19,09-2019
  • 229
  • Улашинг

Болалик – шодлигу қувончларга, орзу-ниятларга тўла беғубор ва бетакрор ўйинқароқ дамлар ҳисобланади. Бола кўнгли ҳар нарсага, ҳар жойга қизиқувчан бўлади. Кўп нарсани билгиси, кўп жойларга боргиси келади.

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи 2-синф ўқувчиси Н. Р. ҳамда унинг опаси 6-синф ўқувчиси Б. Р. Алишер Навоий кўчасида жойлашган сув тозалаш иншооти олдида ўйнаб юриб, эҳтиётсизликлари оқибатида шу ердаги ҳовузга тушиб кетди. Натижада сузишни билмаган болалар бахтсизлик қурбони бўлди.

Айни пайтда мазкур ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Адолат ФАЙЗИЕВА,

«Postda» мухбири.