Мудҳиш қотилликка сабаб нима?

  • 15:09
  • 19,09-2019
  • 230
  • Улашинг

Оила муқаддас, унда ака-ука, опа-сингил ўртасида қондошлик, меҳр ришталари, ўзаро ҳурмат, оқибат, ишонч туйғулари доимо мустаҳкам бўлиши қон-қонимизга сингиб кетган. Шу боис ҳар биримиз оиладаги бахт тафтига интилиб, талпиниб яшаймиз.

Яқинда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи А. К.нинг жасади уйи ётоқхонасидан топилди. Кўрилган тезкор чоралар натижасида мазкур мудҳиш қотиллик жиноятини у билан бирга яшовчи укаси Р. К. маст ҳолда ўзаро жанжал оқибатида содир этганлиги аниқланди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Р.К. қўлга олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Адолат ФАЙЗИЕВА,

«Postda» мухбири.