Эзгу иш ҳар куни керак

  • 11:09
  • 14,09-2019
  • 234
  • Улашинг

Инсонийлик фазилатларининг энг эзгуси одамларга яхшилик улашишдир. Зеро, боболаримиз айтганидек, савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак. Ўз тақдирини эл-юрт тақдири билан уйғун кўрган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари учун мурувват ва меҳрибонлик уйларига ташриф буюриш, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари, имконияти чекланган инсонлар ва кексалар ҳолидан хабар олиш, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш каби эзгу амалларни бажариш касб бурчига айланган.

Республикамизнинг барча ҳудудларида «Эзгулик албатта қайтади!» шиори остида ўтказилган қон топшириш хайрия акциясида ҳам Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимлари фаол иштирок этди. Улар кўнгилли равишда қон топшириш учун махсус марказларга бориб, беморлар учун зарур бўлган ҳаёт томчиларининг йиғилишига сидқидилдан ҳисса қўшдилар.