Жаҳлини жиловлай олмаганлар ўзгалар умрига зомин бўлди

  • 13:09
  • 11,09-2019
  • 124
  • Улашинг

 

Бу ҳаётда инсон ҳамиша ақл билан иш тутганига нима етсин. Аммо айрим кимсалар жаҳли чиққанда ақлни унутиб қўяди. Натижада ўзи камлик қилганидек, оиласининг ҳам ҳаловатини йўқотади. 

Ургут туманида яшовчи Элбек Қаюмов (воқеа иштирокчиларининг исм-шарифлари ўзгартирилди) ҳам юқорида зикр этилганлар тоифасидан бўлиб чиқди. У уйидаги ўзаро келишмовчилик туфайли турмуш ўртоғи Зулфия Остонованинг бошига темир бўлаги билан уриб жароҳат етказади. Шўрлик аёл олган жароҳати туфайли воқеа жойида оламдан ўтади. Энди тасаввур қилинг-а, она ҳаётдан бевақт кўз юмди. Ота эса қилган мудҳиш жинояти учун қонуний жазога тортилса, оиладаги фарзандларнинг ҳоли не кечаркан...

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманилик Алишер Ражабов Мафтуна Ўроқова билан унинг уйида ўзаро жанжаллашиб қолади. Оқибатда ўзини тўхтата олмай М. Ўроқованинг турли жойларига пичоқ билан жароҳат етказиб, аламини олади. Натижада аёл ўша жойнинг ўзида ҳаёт билан видолашади. А. Ражабов эса ўйламай қилган ноқонуний ҳаракати орқасидан бир эмас, икки оиланинг тинчини бузишга сабабчи бўлди.

Сирдарёлик Бахтиёр Самадов эса ўзи ишлайдиган коллеж ҳовлисида Сайхунобод туманида истиқомат қилувчи Ойбек Жамилов билан ўзаро зиддиятга бориб, унинг кўкрак қисмига ўроқ билан уриб жароҳат етказади. О. Жамилов оғир аҳволда касалхонага ётқизилади. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, жабрдийда олган жароҳати туфайли шифохонада вафот этади.

Ҳозирда юқорида барча ҳолатлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Михли САФАРОВ,

лейтенант.