«Дор ул-кутуб»

  • 12:09
  • 11,09-2019
  • 159
  • Улашинг

Қашқадарё вилояти ИИБда замонавий ва кўркам «Дор ул-кутуб» – «Китоблар уйи» фойдаланишга топширилди.

Китоб (битиг) барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир, ҳаётни яратувчи мураббийдир.

Амир Темур

Бошқа соҳаларда бўлгани каби, мамлакатимиз ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ҳам китобхонликни тарғиб этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, осойишталик посбонларининг китобга бўлган муҳаббатини ошириш мақсадида турли кўрик-танловлар, китоб ярмаркалари мунтазам равишда ўтказиляпти.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида вилоят ИИБда замонавий кутубхона ташкил этиш ташаббусини илгари сурган эди. Мазкур ташаб­бус натижасида бошқармада замонавий ва кўркам «Дор ул-кутуб» – «Китоб­лар уйи» қуриб битказилди ва фойдаланишга топширилди.

«Китоблар уйи» барча қулайликларга эга бўлиб, унда 4 мингдан ортиқ бадиий, илмий ва ўқув адабиётлари мавжуд. Ёруғ ва шинам залда ўтириб, китоб мутолаа қилиш учун барча шароит мавжуд. Шунингдек, залда ўрнатилган компьютерлар орқали интернет тармоғига уланиш, керакли адабиётларни электрон кўринишда юклаб олиш ва ахборот ташувчи воситаларда ўзи билан олиб кетиш имконияти яратилган.

Бундай қулайликлар ички ишлар органлари ходимларининг маънавияти ва билимини ошириш, дунё­қарашини кенгайтириш ҳамда қалбида ватанпарварлик туйғусининг янада юксалишида муҳим ўрин тутиши шубҳасиз.

Ўз мухбиримиз.