ИИВ Академияси қуйидаги ихтисосликлар бўйича олий ўқув юртидан кейинги таълим факультетига қабул эълон қилади

  • 12:09
  • 11,09-2019
  • 84
  • Улашинг

12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи, ҳуқуқий таълимотлар тарихи;

12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ, маъмурий ҳуқуқ, молия ва божхона ҳуқуқи;

12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи, тадбиркорлик ҳуқуқи, оила ҳуқуқи, халқаро хусусий ҳуқуқ;   

12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, криминология, жиноят-ижроия ҳуқуқи;

12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси.

ИИВ Академияси Олий ўқув юртидан кейинги таълим факультетига фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун таянч докторантурага кирувчи (шаҳодатланган ходимлар таркибидан) ёки мус­тақил изланувчи сифатида расмийлаштирилувчи талабгорлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

– магистр даражаси ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги дипломга эга бўлиш;

– фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган муайян илмий натижаларга, шу жумладан, илмий журналлар ва нашрларда чоп этилган камида битта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарларда, тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка икки йилдан кам бўлмаган илмий-педагогик стажга ёки аниқ илмий ютуққа (ихтирога патент ёки муаллифлик гувоҳномасига) эга бўлган шахс­лар расмийлаштирилади.

ИИВ Академияси Олий ўқув юртидан кейинги таълим факультетига фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторантурага кирувчи (шаҳодатланган ходимлар таркибидан) ёки мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилувчи талабгорлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

– фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган илмий даражалар;

– фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-­амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.

Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар танлаган илмий ихтисослигини кўрсатиб, ИИВ Академияси бошлиғи номига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда, билдирги билан мурожаат этади:

– ишловчининг шахсий варақаси ва таржимаи ҳол;

– олий таълим муассасаси магистратураси дип­ломи ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

– хизмат фаолияти бў­йича маълумотнома (объективка);

– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари;

– 4х6 см. ўлчамдаги иккита рангли фотосурат.

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этади.

Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари топширади. Талабгорларда IELTS (камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади.

Кириш имтиҳонлари
1 ноябрдан 25 ноябргача ўтказилади.

Докторантурада ўқишга талабгорлар танлаган илмий ихтисослигини кўрсатиб, ИИВ Академияси бошлиғи номига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда, билдирги билан мурожаат этади:

– ишловчининг шахсий варақаси ва таржимаи ҳол;

– олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

– фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;

– тадқиқот мавзуси бў­йича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертация­си режасининг муфассал лойиҳаси;

– хизмат фаолияти бў­йича маълумотнома (объективка);

– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари;

– 4х6 см. ўлчамдаги иккита рангли фотосурат.

Докторантурада ўқиш учун кираётган талабгорлар Коллегиал орган томонидан ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтади.

Суҳбат 1 ноябрдан
25 ноябргача ўтказилади.

Мустақил изланувчиликка (PhD ёки DSc) талабгор танлаган илмий ихтисослигини кўрсатиб, қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ИИВ Академияси бошлиғи номига билдирги ёки ариза билан мурожаат этиши лозим:

– қисқача биографик маълумотнома ёки ишловчининг шахсий варақаси ва таржимаи ҳол;

– фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистр ёхуд олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёки хизмат фаолияти бўйича маълумотнома (объективка);

– илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;

– фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенг­лаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;

– иш (хизмат) жойидан тавсифнома.

– 4х6 см. ўлчамдаги иккита рангли фотосурат.

Мустақил изланувчиликка ўқишга қабул ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва қабул комиссиясининг тегиш­ли хулосаси бўйича амалга оширилади.

ИИВ Академияси Олий ўқув юртидан кейинги таълим факультети докторанти ёки мустақил изланувчилигига талабгорларнинг юқорида қайд этилган ҳужжатлари корхона, муассаса ёки ташкилот раҳбарининг ИИВ Академияси бошлиғи номига ёзилган йўлланма хати билан юборилиши лозим.

Ҳужжатлар 2019 йилнинг 15 сентябридан
15 октяб­рига қадар қабул қилинади.

Маълумот учун телефон: 265–23–59.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси манзили:

100197, Тошкент шаҳри Интизор кўчаси, 68.