Мурожаатлар туну кун қабул қилинади

  • 09:09
  • 11,09-2019
  • 126
  • Улашинг

Фуқаролар билан мустаҳкам ҳамкорлик жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда муҳим ўрин тутади. Наманган шаҳар ИИОФМБ ходимлари бунга қатъий амал қилаётгани боис ҳуқуқбузарликлар сони кескин камайди.

Эндиликда эзгу мақсадга эришиш йўлидаги бу ҳамкорлик янада мустаҳкамланадиган бўлди. Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги шодиёналари арафасида шаҳар ИИОФМБда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш бўйича барча қулайликларга эга замонавий хоналар ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди.

Бу ерда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ, фуқаролар учун барча зарур шароитлар яратилган. Айтиш жоизки, авваллари бу ерга келган фуқаролар раҳбарлар қабулига кириш учун назорат ўтиш жойлари, навбатчилик қисми, қабулхоналар орқали қимматли вақтини сарфлашарди. Энди эса улар тўғридан-тўғри кириш имкониятига эга бўлишди. Бундан ташқари, кутиш жойлари шинам, фуқаролар турли адабиётлар, кундалик нашрлар билан танишиб боришлари мумкин. Муҳими, тасдиқланган жадвалга кўра, энди бу жойда масъул ходимлар томонидан мурожаатлар туну кун қабул қилиниши йўлга қўйилди.

 

Ибодулла ВАЛИЕВ,

подполковник.