Андишани унутган ҳамкасблар

  • 14:09
  • 10,09-2019
  • 127
  • Улашинг

Биргаликда меҳнат қилиб, оила тебратаётган ҳамкасблар ўртасида, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат қанчалик мустаҳкам бўлса, ишда ҳам шунчалик барака ва унум бўлади.

Аммо Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи «Бухоро озиқ-овқат» масъулияти чекланган жамиятининг икки нафар ишчиси ана шу оддий ҳақиқатни унутиб қўйишди. Улар ўртасида арзимас сабаб билан бошланган даҳанаки жанжал Когон туманида яшовчи 1978 йилда туғилган Э. Р.нинг оқибатини ўйламай қўлига пичоқ олганлиги натижасида аянчли якун топди. Танасининг турли жойларидан жароҳат олган Б. Н. эса касалхонага ётқизилди.

Ҳозирда қўлга олинган Э. Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Санжар ҚУРБОНМУРОТОВ,

«Postda» мухбири.