Автомашина ойнасини очиқ қолдирманг...

  • 14:09
  • 10,09-2019
  • 112
  • Улашинг

Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи Ч. Ш. Бухоро шаҳар ИИОФМБга ариза орқали мурожаат қилиб, жорий йилнинг 3 сентябрь куни соат 18:30 ларда номаълум шахс шаҳарнинг Писташиканон кўчасида турган, ўзига тегишли «Дамас» русумли автомашинасининг орқа эшик ойнаси тўлиқ ёпилмаганлигидан фойдаланиб, автоулов ичидаги 960000 сўмини ўғирлаб кетганлигини билдиради.

Бухоро шаҳар ИИОФМБ 2-сон ИИБ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Ҳавзибодом кўчасида яшовчи, 20 ёшли И. М. содир этганлиги аниқланиб, гумон қилинувчи қўлга олинди. Маълум бўлишича, у аввал ҳам ўғрилик жинояти содир этгани учун қонун олдида жавоб беришига тўғри келган экан. Аммо бундан тегишли хулоса чиқармаган «шоввоз» энди қилмишига яраша жазо олиши тайин.

Қувват ЯРАШОВ,

 майор.