Халқаро тажрибалар – юксалиш омили

  • 10:06
  • 17,06-2019
  • 627
  • Улашинг

Бундан икки йил муқаддам Пекин шаҳрида ИИВ Академияси ҳамда Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ўртасида меморандум имзоланиб, ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича 2018–2019 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» белгилаб олинган эди. Ушбу ҳужжат доирасида шу кунгача ХХР ҳамда мамлакатимизда икки марта семинар-тренинг ташкил этилиб, полиция таълими бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида тажриба алмашилди. ХХР Жамоат хавфсизлиги университетида ташкил этилган галдаги ўқув курслари ҳам таълим тизимига инновацион ғояларни татбиқ этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Ўқув курсларига ИИВ Академиясининг малакали профессор-ўқитувчилари ҳамда 17 нафар курсант қизлари жалб этилди. Улар ХХРда ҳуқуқ-тартибот органлари учун кадрлар тайёрлаш жараёни билан яқиндан танишиб, Жамоат хавфсизлиги университетининг бу борадаги тажрибасини ўрганишди.

– Хитойлик ҳамкасбларимиз томонидан қизиқарли мавзуларда семинар-тренинглар ҳам ўтказиляпти, – дейди ИИВ Академияси ўқитувчиси, лейтенант Ҳафиза Ражабова.

Маълумот учун: Жамоат хавфсизлиги университетининг бош ўқув биноси Пекин шаҳрида жойлашган. Таълим муассасасининг кундузги бўлимида тўрт йиллик дастур асосида кадрлар тайёрланади (ўқишни тамомлаганлар учун аспирантура ҳам мавжуд). Курсантлар 13 та мутахассислик ва 21 йўналишда, жами саксонга яқин фан бўйича таҳсил олишади. Ҳозирги пайтда университетнинг кундузги бўлимида 14 минг нафар курсант ўқийди.

Жамшид ХОЛОВ,

катта лейтенант.