Жиноятга доя бўлган мастлик

  • 15:07
  • 12,07-2019
  • 49
  • Улашинг

2 июль соат 17.00 ларда Самарқанд вилоятининг Ургут тумани Ғойибота маҳалласидаги ўзаро жанжал қайғули якун топди. Гап шундаки, шу куни Н. Б. ўз уйида маҳалладоши Э. Т. билан спиртли ичимлик истеъмол қилади. Маст бўлиб қолган улфатлар ўртасидаги ўзаро тортишув чинакам жанжалга айланади. Оқибатда Н. Б. Э. Т.нинг турли жойларига темир бўлаги билан уради.

Оғир тан жароҳати олган Э. Т. воқеа жойида ҳаёт билан видолашади. Маҳалладошининг ўлимига сабабчи бўлган Н. Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.