Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида икки киши хаётдан кўз юмди

  • 12:10
  • 10,10-2019
  • 435
  • Улашинг

   7 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Шу куни 14:20ларда Чорбоғ маҳалласида яшаган К. Т. ўз бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинани Оқтош қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлда ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотади ва қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган фуқаро О. Б. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина билан тўқнашади.  Тўқнашув оқибатида “Ласетти” автомашинасида ёнғин келиб чиқади.

   Натижада “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси К. Т. ва унинг йўловчиси, Шеробод тумани Чорбоғ маҳалласида яшовчи У. М. куйиш жароҳати олиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмади. “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси О. Б. ва икки йўловчиси эса касалхонага ётқизилади.

   Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Фозилжон МАМАШАРИПОВ,

“Postda” мухбири.