Йўл-транспорт ҳодисаси аянчли якун топди

  • 17:06
  • 19,06-2019
  • 1076
  • Улашинг

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 15 июнь соат 22:00ларда Соҳилобод маҳалласида яшаган, И.А ўзининг «ВАЗ-2107» русумли автомашинасини Гулқишлоқ маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган фуқаро М.Т бошқарувидаги (тегишли ҳужжатларсиз) «Дамас» автоулови билан тўқнашув содир этди.

Натижада «ВАЗ-2107» ҳайдовчиси И.А ва йўловчилар – У. А, Э. Э, «Дамас» автомашинаси ҳайдовчиси М. Т, йўловчи Д. О жароҳат олиб касалхонага ётқизилди. Афсуски, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, И. А ва У.А дунёдан кўз юмди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.