Уч авлод учрашуви

  • 10:05
  • 31,05-2019
  • 1199
  • Улашинг

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВда бўлиб ўтган уч авлод учрашувида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник А. Темирханов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник Ш. Содиқов, ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги подполковник И. Раҳимов ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги полковник О. Турдақов иштирок этди.

Сўзга чиққанлар бугунги кунда давлатимиз томонидан ички ишлар органлари ходимларига яратилаётган имконият ва қулайликлар, тизимни моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб, ҳар бир ходим ана шу эътиборга муносиб равишда ҳалол хизмат қилиши зарурлигини таъкидлашди.

Шундай мазмундаги учрашувлар Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

«Postda» мухбири.

Қорақалпоғистон Республикаси.