Миллий ахборот макони уни ривожлантиришда журналистиканинг вазифалари

  • 13:08
  • 27,08-2019
  • 815
  • Улашинг

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда «Миллий ахборот маконини ривожлантиришда журналистика соҳасининг устувор вазифалари» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда ахборотни тарқатиш соҳасидаги миллий қонунчилик асослари, журналистика соҳасида қонунни қўллаш амалиёти каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, миллий ахборот соҳаси ривожланишидаги муҳим ютуқлар билан бирга, фуқароларнинг ахборот ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ муаммолар вужудга келяпти. Ташқи ва ички ахборот таҳдидлари таъсирининг кучайиб бориши давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир ўтказяпти. Бу эса барқарор ривожланиш жараёнларига тўсқинлик қилмоқда. Шунингдек, интернет тармоғи орқали нолегал, нохолис ахборотларнинг оммавий холатда тарқалиши ҳамон долзарблигича қолмоқда.

Давра суҳбати давомида нохолис аҳхборотлар тирқатилишига қарши курашиш жараёнида журналистика соҳасининг ўрни ҳақида гапирилди. Хусусан журналистларнинг ахборот маконида ҳар турдаги зарарли ахборотларнинг тарқатилишига ўз муносабатини фаол билдиришлари, қонун билан берилган ваколатлар доирасида журналист текширувларини ўтказиш орқали объектив таҳлил натижаларини жамоатчиликка етказишлари муҳимлиги ва бошқа шу каби масалаларда фикрлар билдирилди.

"POSTDA.UZ" мухбири