Қизиқарли беллашувлар

  • 15:05
  • 15,05-2019
  • 25
  • Улашинг

Бухоро шаҳридаги «Бухоро» спорт мажмуасида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди. Унда вилоят «Динамо» ЖТСЖ жамоалари футбол, армрестлинг, тош кўтариш, югуриш ва арқон тортиш бўйича ўзаро беллашди.

Футбол ўйинлари 15 кун давом этди. Жуда қизғин кечган беллашувлар якунида вилоят ДХХБ ва Миллий гвардия жамоалари финал баҳсида ўзаро учрашди. Унда вилоят ДХХБ футболчилари рақиб жамоадан устун келди ва ғолибликни қўлга киритди. Футбол мусобақасида, шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Тош кўтариш мусобақасида вилоят ЁХБ жамоаси аъзоси, сафдор Ёрқин Неков 24 кг.ли тошни 190 марта кўтариб, ўзига хос рекорд ўрнатди. Армрестлинг беллашувида эса вилоятдаги 7551-ҳарбий қисм ходими, кичик сержант Жавоҳир Элчаевга тенг келадиган рақиб топилмади.

Арқон тортиш беллашуви ҳам ҳар доимгидай кўтаринки руҳда ўтди. Унда жамоалар юқори жисмоний тайёргарлигини намойиш қилди. Вилоят ЁХБ вакиллари биринчи ўринни банд этди.

Шундай қилиб, мусобақа якуни бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни вилоят ЁХБ жамоаси эгаллади.

Комил БОБОЕВ,

подполковник.

Мирзоқул АҲАДОВ,

«Postda» мухбири.

Бухоро вилояти.