Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари бодикамералар билан таъминланмоқда

  • 17:04
  • 10,04-2019
  • 130
  • Улашинг

   Барчага сир эмаски, ЙПХ ходимлари ҳамда транспорт воситалари ҳайдовчилари орасида зиддиятли ҳолатлар кўплаб учраб туради, бунга мисол ЙПХ ходимининг тўхташ тўғрисидаги қонуний ишорага бўйсунмасдан ҳаракатланиб кетиб қолиш, қонуний талабни бажармасдан транспорт воситасини воқеа жойининг ўзида ташлаб кетиш, содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарлигини қастдан инкор этиб исбот талаб қилиш ҳолатларидир, бундай вазиятларда, ЙПХ ходими ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштириш, транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдонига олиб бориш учун бир неча соатлаб вақт йўқотишига сабаб бўлар эди.

   Эндиликда юқоридаги каби зиддиятли ҳолатларнинг олдини олишда ҳамда уларга ойдинлик киритилишида анча мунча енгиллик бўладиган бўлд

   Муҳтарам юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил  01 декабрь кунидаги 975-сонли "йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

   Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг  08 апрель кунидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси миқёсида биринчилардан бўлиб, Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари махсус буюртма асосида, Хитой Халқ республикасида ишлаб чиқарилган, рақамли бодикамералар билан биргаликда синов тариқасида хизмат олиб боришни бошлашти.

   Эндиликда ЙПХ ходимлари билан йўл ҳаракати иштирокчилари орасидаги ўзаро мулоқот жараёни рақамли бодикамераларга мухрланиб борилади, бу эса албатта иккала томоннинг бирига ўзаро ҳурмат билан муомалада бўлишига туртки бўлади

   ЙПХ ходимлари билан ҳайдовчилар орасидаги кўплаб зиддиятли, тамаъгирлик ҳолатларнинг олдини олишда ҳамда содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларига ойдинлик киритилишида бодикамераларнинг ўрни беқиёсдир.

   Боди камералар махсус буюртма асосида ишлаб чиқарилган бўлиб, қуввати узлуксиз 12 соат ишлашга етади, об-ҳавонинг иссиқ ва ёғингарчилик ҳолатида қўллаш мумкин.

 

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

                матбуот гуруҳи катта инспектори лейтенант

А.Х.Чориев