Ҳар бир ёш эътиборда

  • 10:07
  • 22,07-2019
  • 426
  • Улашинг

Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарлик­ларнинг олдини олиш, алоҳида шароитларда тарбиялаш ва таълим олишга муҳтож бўлган ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Президентимиз қарорига мувофиқ, Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилиб, Миллий гвардияга бириктирилди.

Куни кеча Миллий гвардия қўмондони, генерал-полковник Б. Тошматов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ. Мирзаев ўқув-тарбия муассасасининг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида тарбияланувчилар билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида Миллий гвардия қўмондонлиги иқтидорли йигитларга келгусида ўзлари қизиққан касбий йўналишда ўқиш ва ишлаш имкониятига эга бўлишга кўмаклашишини, ҳеч бир тарбияланувчи эътибордан четда қолмаслигини билдириб, аввало, ўз имкониятларига ишониши лозимлигини таъкидлашди.

Юқорида айтилган фикрлар исботи сифатида бир қатор йигитларнинг қобилияти муносиб баҳоланиб, уларнинг келгуси фаолияти юзасидан мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди.

Давронбек ЖУМАНАЗАРОВ,

подполковник.