"Лирика" ва "трофикамид" ўғриси ушланди

  • 15:04
  • 11,04-2019
  • 113
  • Улашинг

   2019 йилнинг 08 апрель  куни соат тахминан 03:30 ларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Пост патрул хизмати бригадаси 2-батальон, 4-отряд ходими сафдор А.А.Мамажонов ўз худудида хизмат олиб бораётган вақтида А.Фитрат кўчасида жойлашган “Нон кабоб” бекат ортида яшириниб турган бир нафар шубҳали шахсни кўриб қолади.

   Унинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида, олдига бориб хужжатларини сўраганда ҳеч қандай шахсини тасдиқловчи хужжати йўқлигини айтиб, ўзини 1993 йилда туғилган, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Кўприлик кўчаси, 46-уйда яшовчи фуқаро Л. Б. деб таништириб, уни “Нон кабоб” бекати  қаршисидаги “24-Дорихона” сотувчиси чақирганлигини ва  А.М. Л. Ж. деб таништирган фуқаро билан дорихона олдига борганларида дорихона эшиги бузилганини, бир фуқаро дорихона ичида юрганини кўриб қолиб, уни дархол ушлаб, шахси сўралганда ўзини 1995 йилда туғилган Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Авиасозлар дахаси, 17в кўп қаватли уйда яшовчи К. В.  деб таништиради. У “Лирика ва Трофикамид” дорилари учун, дорихона эшигини бузиб кирганига иқрор бўлади.

   Ҳар икки фуқаро Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими навбатчилик қисмига олиб бориб топширилди. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганида, Ж. Л. В. К. нинг жиноий шериги экани, бекатда пойлоқчилик қилиб тургани аниқланди.