Вакилларимиз иккинчи ўринда

  • 11:05
  • 14,05-2019
  • 419
  • Улашинг

 Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгашининг ташаббуси билан енгил атлетика бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида спартакиада беллашувлари ўтказилди.

Айтиш жоизки, ушбу анъанавий спорт тадбири 28 маротаба ташкил этилди. Икки кун давом этган мусобақага Тошкент шаҳридаги «Динамо» спорт мажмуаси мезбонлик қилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Чегара қўшинлари, Миллий гвардия, ИИВ марказий аппарати ва вазирлик соҳавий хизматлари ҳамда таълим муассасаларидан жами 13 та терма жамоа иштирок этди.

Қизғин ва муросасиз ўтган баҳсларда ИИВ марказий аппарати вакилларидан 9 нафари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди. Аниқроғи, улар 4 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Якуний натижаларга кўра, вакилларимиз умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.

Шерзод ДЕКАНБАЕВ,

капитан.