Сузиш мусобақаси ғолиблари

  • 11:09
  • 04,09-2019
  • 328
  • Улашинг

Бухоро вилояти «Динамо» ЖТСЖ ташаббуси билан ўтказилган сузиш бўйича мусобақада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жамоалари иштирок этди.

Қизиқарли кечган баҳсларда вилоят ДХХБ, Миллий гвардия, Ички ишлар ва Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари ходимлари ҳар жиҳатдан ўзини кўрсатиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Якуний натижага кўра, вилоят ДХХБ жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Миллий гвардия ҳамда Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси жамоаларига иккинчи ва учинчи ўринлар насиб этди.

Шахсий биринчилик бўйича ўтказилган мусобақада ҳам биринчи ўринни вилоят ДХХБ вакили Б. Темирбаев эгаллади. Кейинги ўринларни Миллий гвардия жамоаси вакили Д. Облоқулов ҳамда вилоят ИИБ жамоасидан А. Саъдуллаев қўлга киритди.

Ғолиб жамоалар ва совриндорлар фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Мирзоқул АҲАДОВ,

«Postda» мухбири.

Бухоро вилояти.