Лицейда тадбир

  • 16:07
  • 05,07-2019
  • 526
  • Улашинг

Ёшлар куни муносабати билан ИИВ Қашқадарё академик лицейида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Вилоят ИИБ ходимлари, фахрийлар, ота-оналар иштирок этган тадбирда лицей директори, подполковник М. Дўстёров ўқувчиларни 30 июнь Ўзбекистон Республикаси – Ёшлари куни билан самимий табриклаб, уларнинг ҳар жиҳатдан етук инсон бўлиб улғайишида ҳисса қўшган ўқитувчилардан бир гуруҳига ташаккурномалар топширди.

Битирувчиларга дипломлар топширилгач, меҳмонлар ва ота-оналар уларга ўз тилакларини билдириб, оқ йўл тилашди.

Тадбир лицей ўқувчилари иштирокидаги концерт дастурига уланиб кетди.

Н. НАЗАРОВА,

лицей ўқитувчиси.