Нега дийданг қотиб боряпти, инсон?

  • 15:08
  • 13,08-2019
  • 74
  • Улашинг

Инсоният пайдо бўлибдики, унинг ҳаёти урушлар, очлик, қаҳатчилик, табиий офатлар гирдобида кечган. Лекин ҳеч қачон унинг дийдаси қотмаган, юраги тошга айланмаган, ҳамиша ва ҳар доим виждони уйғоқ бўлган, имонини ялов қилган.

Хўш, нега энди, бугунги дориламон кунда, тинч-осойишта замонда, ҳамма нарса керагидан-да бисёр бўлганда одамлар темиртанларга айланиб бормоқда. Арзимаган нарсалар сабаб бир-бирига – фарзанд отага, хотин эрига, қиз онасига тиғ кўтармоқда? Қуйида шу ҳақда мулоҳаза юритамиз.

«Мен илонни ўлдириб қўйдим»

Мўйлаби эндигина сабза ура бошлаган Комил амаким дарё бўйидаги тўқайда дағал хашак йиғарди. У Туйқус қуёш нурида олмосдек ялтираётган кетмонини улоқтирганча ерга ўтириб олди. Болалик шуурим билан англаганим шу бўлдики, у қўллари билан юзини беркитиб, ҳўнграб йиғларди. Амакимнинг ёнига ўқдай учиб бордим, лекин кап-катта йигитни қандай юпатишни, нима деб овутишни билмасдим. Амаким эса нуқул «Илонни ўлдириб қўйдим. Бир жонзотни жонсиз қилдим» деб изиллаб йиғларди.

Бундоқ қарасам, одам бўйи янтоқнинг тагида билакдай келадиган кўлвор илон бир неча бўлакка бўлиниб ётибди. Кўлвор кулча бўлиб ётган шекилли, ўткир кетмон тиғидан Қарши гиламидек нақшинкор гуллари бурдаланиб кетибди. Бир ранги совуқ бўлса-да, чиройли илоннинг тасодифий ўлимига, бир хуни гирён бўлиб йиғлаётган амакимга ачинаман. Лекин на унисига, на бунисига ёрдам бериш қўлимдан келмасди...

 (Ушбу мақола билан газетамизнинг навбатдаги сонида батафсил танишишингиз мумкин).