Ватан ҳимоясига бeл боғлади ўғлонлар

  • 12:09
  • 07,09-2019
  • 933
  • Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида биринчи босқич курсантларининг ҳарбий ва миллий гвардия қасамёдини қабул қилишига бағиш­ланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Миллий гвардия қўмондонлиги раҳбарияти, депутатлар, таниқли давлат ва жамоат арбоблари ҳамда курсантларнинг ота-оналари қатнашган тадбирда сўзга чиққанлар қасамёд ҳар бир Ватан ҳимоячиси учун муқаддаслигини, унга содиқлик асл ватанпарварларга хос хусусиятлардан бири эканини эътироф этди.

Тантанали тадбирнинг сўнгида таниқли санъаткорлар ва институт бадиий ҳаваскорлик ансамбли иштирокида концерт дастури намойиш қилинди.