Ака-ука фирибгарлар

  • 16:06
  • 19,06-2019
  • 1110
  • Улашинг

 Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида яшовчи М.И Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи акалари – Ғ ва Ш билан биргаликда фирибгарлик жиноятига қўл урди.

Ака-ука фирибгарлар фермер С. Ага ўзларини Россияда зотдор қорамол боқиш ва сотиш савдоси билан шуғулланишларини ва унга 1500 бош ёш қорамол олиб келиб беришларини айтиб, алдаш йўли билан ишончига киришди. Сўнг ундан 135 минг АҚШ долларини нақд ҳолда олиб, 538 минг АҚШ долларини Ш. Ининг Россиядаги банк ҳисоб рақамига тушириб, жами 673 минг АҚШ долларини қўлга киритишади. Табиийки, ваъда ваъдалигича қолади, фирибгарлар пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлашади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.