Генерални ёд этиб...

  • 15:05
  • 15,05-2019
  • 32
  • Улашинг

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда узоқ йиллар самарали фаолият юритган генерал-майор Баҳодир Қосимовнинг таваллуд куни муносабати билан Ёнғин хавфсизлиги институтида «Аждодларни хотирлаш муқаддас қадрият» мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни институт бошлиғи, полковник Нуриддин Нарматов очиб, ўқув муассасаси тарихида муносиб из қолдирган, юридик фанлар доктори, профессор, генерал-майор Баҳодир Қосимовнинг ҳаёт йўлига тўхталиб ўтди. Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, собиқ Ёнғин-техник муҳандислик олий мактабининг Тошкент факультетида масъул лавозимлардаги фаолияти давомида амалга оширган ишлари таъкидланди.

Тадбирда генерал-майор Б. Қосимовнинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида тайёрланган видеолавҳа намойиш этилди. Шунингдек, шогирдлари, оила аъзолари у кишининг меҳнатсеварлиги, инсонийлик фазилатлари хусусида ҳам сўзлаб беришди.

– Устознинг фидойилиги, китобхон бўлганлиги навқирон авлод учун ўзига хос ибрат мактабидир, – дейди Б. Қосимовнинг турмуш ўртоғи Ҳакима Қосимова. – Энг асосийси, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик ҳукумрон. Инсон қадри юксак даражада улуғланаётгани фарзандларимиз учун тенгсиз сабоқдир.

Шерали АНВАРОВ,

подполковник.