Офицерлик сари муҳим қадам

  • 12:06
  • 10,06-2019
  • 575
  • Улашинг

Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтида жорий йил битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси синовлари бўлиб ўтди. Унда курсантларнинг билими ижтимоий-гуманитар, ихтисослик фанлари ва чет тиллар бўйича баҳоланиши билан бирга, мутахассислик бўйича битирув малакавий ишлар ҳимоя қилинди.

Таъкидлаш жоизки, якуний давлат аттестацияси синовлари нуфузли олий таълим муассасаларидан келган профессор-ўқитувчилардан таркиб топган комиссия аъзолари иштирокида ўтказилди.

– Институт курсантлари хорижий тилларда равон гапира олиши, кенг дунё­қарашга эга эканлиги билан ажралиб турди. Бу якуний давлат аттес­тацияси синовларида ҳам ўз тасдиғини топди, – дейди комиссия аъзоси, Тошкент давлат педагогика университети профессори Жамол Жалолов. – Кучли билим, кенг тафаккурга эга, ҳар қандай вазиятда тўғри ва аниқ қарор қабул қила оладиган офицерлар халқимиз манфаатлари йўлида хизмат қилишига ишонамиз.

Нозима МАҲМУДОВА,

лейтенант.