Ватан ҳимоячилари маънавият майдонида

  • 10:08
  • 31,08-2019
  • 613
  • Улашинг

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Фарғона вилоятида жойлашган бўлинмаси ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида «Энг фаол китобхон» кўрик-танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари ва Фарғона шаҳар ўқув маркази шахсий таркиби иштирокида бўлиб ўтган танловда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими раҳбари Энахон Сиддиқова, Ўзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон халқ шоири Турсун Али ҳамда маҳалла фаоллари меҳмон бўлди.

«Энг фаол китобхон» кўрик-танлови ғолиблари ва иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги номидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

«Маънавият билан уйғун бўлмаган жисмоний етуклик ҳеч қачон эзгу ғояларга хизмат қила олмайди», деган эди буюк саркардалардан бири. Дарҳақиқат, пичоқ ғаразгўйнинг қўлида жиноят қуроли, наққошнинг қўлида эса санъат асарини яратувчи анжомга айланади. Мард ва жасур ҳарбийларимиз онги юксак маънавий озуқа билан бойитиб борилса, мамлакатимиз хавфсизлиги икки карра мустаҳкамланган бўлади. Зеро, она Ватанимиз келажаги ҳар томонлама камол топган фидойи, шижоатли, ташаббускор ёшлар билан янги марралар сари бардавом бўлади.